I'm interested in

The page will reload with new widgets as you request.

ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Республикасида

Ўзбекистон «ЛУКОЙЛ» ОАЖ (Оммавий Акциядорлик Жамияти) фаолиятининг асосий минтақаларидан бири деб ҳисобланади. Узоқ йиллар мобайнида Компания мазкур худудда ўз фаолият суръатларини изчил ошириб келмоқда ва бугунги кунда мамлакатдаги энг йирик сармоядорларнинг бири деб ҳисобланади.

«ЛУКОЙЛ» ОАЖ Ўзбекистон ҳудудида ўз фаолиятини «Кандим-Хаузак-Шади», «Жануби-Ғарбий Гиссар» ва «Орол» лойиҳалари бўйича Маҳсулотни Тақсимлаш Келишувлари (МТК) асосида амалга оширмоқда. «Ўзбекнефтегаз» Миллий Холдинг Компанияси (МХК) мазкур лойиҳалар бўйича Компаниянинг стратегик хамкоридир.

Компания ваколатхоналари

Шўъба корхонасиФаолияти
ООО «ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани»    Геологик қидирув, газ ва конденсат чиқариш

«Кандим-Хаузак-Шади» лойиҳаси

Келишув 2004 йили имзоланган бўлиб унда Хаузак ва Шади Денгизкўл кон участкалари ҳамда бир қатор Кандим (Кандим, Кувачи-Олот, Оққум, Парсанкўл, Хўжа, Жанубий Хўжа) конларининг ишлатилиши, шунингдек Қўнғирот конида қидирув ишлари кўзда тутилган. Хаузак ва Шади ҳамда Кандим конлари бўйича шартномада келишилган майдон 431 км2 ни ташкил этади.

  • Батафсилроқ
  • «Жануби-Ғарбий Гиссар» лойиҳаси

    «ЛУКОЙЛ» ушбу лойиҳага 2008 йилнинг март ойида кирган. Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилояти бўйича шартномада белгиланган майдонда 7 кон жойлашган. МТК (Маҳсулотни Тақсимлаш Келишуви) лойиҳаси 36 йил муддатга мўлжалланган бўлиб 2007 йилнинг апрел ойида кучга кирган. 2012 йилда конда ишлаб чиқилган маҳсулотнинг ҳажми режаланган даражага етиб олган. 2013 йилнинг баҳорида Гиссарнинг тўлиқ ривожланиш лойиҳаси «Амалга ошириш» босқичига кирган. 2014 йилнинг октябр ойида ERIELL Corporation Sro. номли Чехия компанияси билан Адамтош, Гумбулак ва Жарқудуқ-Янги Қизилча газоконденсат конларида керакли объектларни бутунлай таёр даражагача ташкил этиш бўйича лойиҳалаштириш, етказиб бериш ва қуриш келишуви имзоланган. Қурилишнинг бош объектлари бу унумдорлиги йилига 4,8 млрд м3 гача етадиган Жарқудуқ газини ҳартомонлама таёрлаш қурилмаси (ГҲТҚ) ва унумдорлиги йилига 1,8 млрд м3 гача етадиган Одамтош газини дастлабки таёрлаш қурилмаси (ГДТҚ), шунингдек қудуқ маҳсулотини йиғиб олиш тизими, коннинг таянч базаси, энергия билан таъминлаш тизими, инженерлик тармоқлар ва автомобил йўлларидир.

  • Батафсилроқ
  • «Орол» лойиҳаси

    «Арал Си Оперейтинг Компани» МЧЖ ижрочи компания 2006 йилнинг август ойида имзоланган Маҳсулотни Тақсимлаш Келишуви (МТК) бўйича Орол денгизининг ўзбек қисми бўйлаб ишларни бошлаб юборган. Мазкур лойиҳа бир қатор сармоядорлар томонидан, жумладан «Лукойл Ўзбекистан Оперейтинг Компании» (ЛУОК), «Ўзбекнефтегаз» (МХК) ва CNPC (Ҳитой) томонидан амалга оширилмоқда. Сейсмик қидируви натижасида Ғарбий Орол кони очилган.

Ўзбекистонда ЛУКОЙЛ ўз ижтимоий сиёсатини фаол амалга ошириб, таълим, маданият, спорт, соғлиқни сақлаш ва жамият ҳаёти бошқа соҳаларнинг ривожланишига кўмаклашиб ҳомий ва хайрли фаолиятини олиб бормоқда, биринчи галда фаолият олиб борилаётган ҳудудлар Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида жойлашган.

Бунда чекланган имкониятларга эга бўлган инсонларга, олис жойлардаги шаҳарчаларни сув билан таъминлашга, интернатларга бутилкали тоза ичимлик сувини етқазиб беришга ва таълим муассасаларнинг санитар-маиший ҳолатини яҳшилашга, кишлоқ ҳудудлардаги мактаб ўқувчилари ва иҳтисослаштирилган интернатлар талабалари учун байрам тадбирларни ташкилаштиришга алоҳида эътибор берилмоқда.

Ўз фаолиятида ЛУКОЙЛ Ўзбекистонда нефт ва газ соҳаси учун юқори малакали мутаҳассисларни ҳалкаро стандартларга мувофиқ таёрлаш мақсадида 2007 йили ташкил этилган Губкин И.М. номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкентдаги филиали билан фаол ҳамкорлик этмоқда. Ушбу мақсадда ЛУКОЙЛ 2008 йилдан бошлаб Тошкентдаги РДНГУ филиалига ёрдамни унинг васийлик жамғармасига тўловларни ўтқазиш, мебел, ўқув тренажерлар ва лаборатор ускуналар билан таъминлаш орқали кўрсатиб келмоқда.

Ишлаб чиқариш фаолияти амалга оширилаётган барча ҳудудий саноат объектларида Компания экологик ҳавфсизлигига катта эътибор бермоқда.

Табиатни муҳоваза этиш миллий қонунларига риоя этишдан ташқари Компания ўз фаолиятини ҳалқаро стандартларга мувофиқ экологик ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш бўйича амалга оширмоқда. Жумладан, бу мақсадда Ҳалқаро молия корпорация фаолиятининг 6-сон стандартига мувофиқ Денгизкўл кўли жойлашган Рамсарск объекти ҳудудида биологик турли-туманликни сақлашга қаратилган режа ишлаб чиқилган ва муваффақиятли амалга оширилмоқда. Мазкур режада бир қатор техник тадбирлар ҳамда бутун кўл бўйлаб иҳтисослаштирилган орнитологик кузатуви ўтқазилиши, шунингдек ходимлар ва аҳоли орасида ҳимоя этиладиган табиий ҳудудларда биологик турли-туманлиги сақланишининг муҳимлиги ҳақида информацион тадбирлар ўтқазилиши кўзда тутилган.

Компания объектлари чўл ҳудудларда жойлашганлиги сабабли билогик рекултивацияга, яъни қайта тиклашга катта эътибор берилмоқда, жумладан қурғоқчиликга турғун ва қумларни маҳкамлайдиган саксаул дараҳтларнинг экилиши, сув ресурсларини тежаб-тергаб сарф қилишга, оқава сувлар ва чиқиндиларни экологик нуқтаи назардан ва самарали йўқ қилишга қаратилган умумий технологик усуллар ишлаб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, бирлашган ижтимоий мажбуриятлар доирасида ҳудудларни кўкаламзорлаштиришга ва ҳаво сифатини яҳшилашга қаратилган лойиҳалар ҳам амалга оширилмоқда. 2016 йили умумхалқ хайрли ҳашар доирасида Компания кўнгиллилари шумтол, заранг, қорақайин ёнғоғи, қизил дарахт ва япон софора каби 250 дараҳтдан иборат хиёбон экишган.

ООО «ЛУКОЙЛ Ўзбекистан Оперейтинг Компании»

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Олмазор кўч. 1 «А»

+998711404041

ШУНИНГДЕК СИЗНИ ҚИЗИҚТИРИБ ҚОЛИШИ МУМКИН